Ўзбекистонга қанча араб хурмоси экспорт қилинди?
Бу қизиқ
−
10:04 1221 1 дақиқа
Ўзбекистонга 14 минг тонна араб хурмоси экспорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2025 йилда Ўзбекистонга 19 та давлатдан қиймати 10,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13 983 тонна араб хурмоси импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,4 минг тоннага ошган.
2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп араб хурмоси етказиб берган давлатлар:
Эрон – 11 минг тонна;
Тунис – 809,6 тонна;
Туркия – 416 тонна;
Саудия Арабистони – 327,9 тонна;
Қозоғистон – 229 тонна;
Озарбайжон – 223,5 тонна;
БАА – 216,9 тонна;
ва бошқа давлатлар 768,7 тонна хурмо экспорт қилган.
Маълумот учун, 2026 йилда Ўзбекистон бозорларида 1 кило араб хурмоси навига қараб тахминан 35 мингдан 70 минггача бўлган нархда сотилмоқда.
Live
Барчаси