Ўзбекистонга июнь ойида нечта электромобиль олиб келинди?

Жамият

image

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга 63 та электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.

Жорий йилнинг июнь ойида эса 63 та электромобиль олиб келинди, бу май ойига қараганда 14 тага кўп.   

Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилган:

  • Хитой – 228 та
  • Туркия – 24 та
  • Корея – 5 та
  • АҚШ – 5 та
  • Германия – 4 та
  • Литва – 1 та 
  • Испания – 1 та
     

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг