Ўзбекистонга электромобиль импорти 3,2 баравар кўпайди
Жамият
−
13 Август 2022
42152022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобил импорт қилган:
• Хитой – 1155 та
• БАА – 81 та
• Германия – 29 та
• Гонконг – 29 та
• Корея – 7 та
• Литва – 7 та
• Эстония – 2 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга жорий йилнинг олти ойида хориждан 34,1 млн долларлик электромобиллар импорт қилинганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023