Ўзбекистонга бу йил қайси давлатдан энг кўп сайёҳ келмоқда?

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг январ-июль ойларида Ўзбекистонга қайси давлатлардан энг кўп сайёҳ келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг январ-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп туристик мақсадда ташриф буюрган давлатлар рейтингида Тожикистон етакчи бўлиб, у ердан 1 млн 154 минг 400 нафар сайёҳ келган. Жумладан:

  • Қирғизистон – 912,8 минг нафар;
  • Қозоғистон – 879 минг нафар;
  • Россия – 417,4 минг нафар;
  • Туркия – 58 минг нафар;
  • Туркманистон – 39,6 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 20,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 20 минг нафар;
  • Хитой – 7,7 минг нафар;
  • Германия – 14,1 минг нафар.

Мақола муаллифи

Теглар

сайёҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг