Ўзбекистонга АҚШдан 6 нафар профессор ўқитувчи келади

Жамият

image

2021 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистонга АҚШдан 6 нафар халқаро профессор етиб келади. Улар томонидан “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун инглиз тили дарслари ва малака ошириш семинарлари ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, олти нафар профессор 10 ой давомида Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларида фаолият олиб боради. 

“Профессорлар сертификатланган мутахассислар бўлиб, магистр ва докторлик даражалари ҳамда АҚШ, Европа ва Осиёда кўп йиллик ўқитиш тажрибасига эга. Улар TESOL ҳамда TOEFL ўқитиш ҳамда мактаб таълими соҳасида халқаро миқёсда тан олинган сертификат соҳибларидар”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳар йили тахминан 350-700 нафар халқ таълими тизимининг инглиз тили ўқитувчилари Минтақавий марказларда қайта тайёрлашдан ўтади. Профессорлар ёрдамида Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги 4000 нафар инглиз тили ўқитувчиси ўз малакаларини ошириш имконига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Таълим

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг