Ўзбекистонга 4 та Ми-35М жанговар вертолётлари келтирилди
Жамият
−
13 Февраль 2020
7651Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрига 4 дона Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида турибди. Бу ҳақда “Спутник” хабар бермоқда.
Келишувларга кўра, икки йил давомида Россия Ўзбекистонга умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.
Биринчи тўтта вертолёт 2019 йил тўртинчи чоракда етказиб берилганди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.
Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь