Ўзбекистон 2022 йилда атир импорти учун қанча сарфлагани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 8,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган атир харидини амалга оширган. Импортнинг умумий ҳажми 663,3 тонна бўлиб, жами 23 та давлатдан олиб келинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Энг кўп атир Россиядан импорт қилинган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг ярмидан ортиқ – 374 тоннани ташкил қилади. 

Қуйида 11 ой давомида энг кўп атир импорт қилган давлатлар рўйхатини  кўришингиз мумкин:

Россия – 374 тонна
Польша – 152,4 тонна
Туркия – 50 тонна
Франция – 13,7 тонна
Беларусь – 13,6 тонна 

Бу кўрсаткичлар 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 86,6 тоннага камайганини кўриш мумкин.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг