Ўзбекистонга 20 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб ўтган шахслар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Қирғиз Республикасидан Ўзбекистонга ноқонуний равишда 19 килограммдан ортиқ тилла буюмлар олиб ўтган 2 киши ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Билдирилишича, давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унинг давомида Фарғона туманида яшовчи, 1991 ва 1993 йилларда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали Ўзбекистонга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятининг “Навоий” чегара божхона постида жинсий аъзосига заргарлик буюмларини яшириб, мамлакат ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Фарғона тилла буюмлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг