Ўзбекистонга 11 ойда хориждан қанча автомобиль импорт қилинган?
Жамият
−
27 Декабрь 2021
57842021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 25 та хорижий давлатдан қиймати 502,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 23 155 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.
Ўзбекистонга енгил автомобиллар энг кўп қуйидаги давлатдан импорт қилинган:
- Хитой – 6 963 та;
- Корея – 5 630 та;
- Россия – 4 167 та;
- Қозоғистон – 3 731 та;
- Польша – 1 204 та;
- АҚШ – 479 та;
- Литва – 427 та;
- Таиланд – 250 та;
- Германия – 103 та;
- Япония – 88 та.
Аввалроқ Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023