Ўзбекистондан “жавоб олган” Лукашенко Қозоғистондаги воқеалар айбдорини айтди

Олам

image

Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Қозоғистондаги тартибсизликлар ва Беларусдаги норозилик намойишларида Ғарб разведкасининг қўли борлигини маълум қилди.

Кеча, 14 январь куни эски Янги йил байрами муносабати билан ўтказилган Президент қабулидаги йиғилишда Александр Лукашенко кутилмаган баёнотни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил январида Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларни ҳам, 2020 йил Беларусдаги норозилик намойишларини ҳам Ғарб давлатларининг махсус хизматлари уюштирган.

“Бу воқеалар ортида Ғарб давлатлари турибди. Эътибор беринг, 2020 йил август ойида бу давлатлар (қайси бири ва кимнинг қўли билан эканлигини биласиз) бизнинг хавфсизлигимизга кўз тикишди. Албатта, барча тартибсизликлар уларнинг махсус хизматлари томонидан қилинган. Ва биз уларни аниқладик, улар буни тан олмоқда. Уларнинг шохларини синдирдик ва улар бундан ўзларига яхшигина хулоса чиқаришди”, дея билдирган Лукашенко. 

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистондек улкан давлатда бундай йирик тартибсизликларни “шунчаки” уюштириб бўлмайди. Қозоғистонга эга чиқиш борасида гигант трансмиллий корпорацияларнинг манфаатлари тўқнаш келган.

Намойишчиларга, “шошмасдан, сокин ҳаракат қилинг, ҳаммаси ҳал бўлганидан сўнг биз саҳнага чиқамиз” деган команда берилгани, воқеалар бошланганининг биринчи кунидаёқ разведка хизмати томонидан менга етказилганди.

“Қозоғистон ҳам Беларусь сингари Ғарбнинг тузоғига илинди, улардан ягона фарқимиз улар Марказий Осиёда биз Европадамиз ҳолос”, дея қўшимча қилган Беларусь раҳбари. 

Унинг билдиришича, Беларусь ва Қозоғистондаги ҳодисаларнинг сценарийи бир хил. Аммо Қозоғистондаги тартибсизликларнинг вақтида олди олинмаса, у Россияда ҳам катта намойишлар бошланиб кетишига сабаб бўларди.

“Қозоғистондаги воқеалар ҳудди керосин каби Россияда тартибсизликлар алангасига ўт қўяр эди. Бундай вазиятдан Афғонистонни шармандаларча ташлаб кетган АҚШ фойдаланмоқчи бўлди. У Россиядаги тартибсизликлар ортидан нафақат Хитой балки бутун Осиёга таъсир ўтказмоқчи бўлган” дейилади Лукашенконинг нутқида. 

Эслатиб ўтамиз, бу Лукашенконинг оммани ҳайратга солаётган баёнотлари рўйхатидаги биринчиси эмас. Бундан бир неча кун аввал у Қозоғистондаги ҳодисалардан қўшни Ўзбекистон ҳам ўзига етарлича сабоқ чиқариб олиши кераклиги ҳақида билдирган эди.

Унинг сўзларига жавобан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳар қандай ташқи таҳдидларга қарши муносиб жавоб қайтара олишини маълум қилди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Lukashenko

Баҳолаганлар

2025

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг