Ўзбекистондан Россияга парвозлар сони оширилади
Жамият
−
09 Март 2022
8147Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.
Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса жорий йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.
Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида мунтазам рейслар жадвалга мувофиқ амалга оширилади, унга кўра ҳафтасига 20 дан ортиқ рейс бўлади.
Қайд этиш керакки, Россиянинг қатор авиакомпаниялари барча халқаро парвозларни бекор қилди. Натижада Россиядан Ўзбекистон шаҳарларида орасидаги парвозларга талаб ортиб кетди.
LiveБарчаси