Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган 11 нафар бангладешлик қўлга олинди
Олам
−
04 Июль
5973Ўзбекистон орқали Қирғизистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган 11 нафар бангладешлик қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кирмоқчи бўлган Бангладеш фуқаролари қўлга олинган.
Билдирилишича, 8 июнь куни Бангладеш фуқаролари Ўзбекистонга иш излаб келган, бироқ топа олмаган. Шундан сўнг, улар чегара пунктларини четлаб ўтиб, Қирғизистон Республикасига ўтишга қарор қилган. Шу билан бирга, чегарачилар ноқонуний миграция каналини ташкил қилган Қирғизистон фуқаросини ҳам аниқлаган.
“Қўлга олинган хорижликларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди. Адлия органлари уларни Қирғизистон Республикасидан чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси