Ўзбекистондаги веб-ресурсларга бир йилда қанча киберҳужум уюштирилгани айтилди

Жамият

image

2023 йилда қайд этилган тармоқ ҳужумларининг интенсивлигида сезиларли ўсиш кузатилиб, 2022 йилга нисбатан мазкур кўрсаткич 148 фоизга ортган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йилда киберҳужумлар сони 4 млн 433 минг 789 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 11 млн 20 минг 235 тага етган. Шунингдек, ўтган йилда  Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.

Давлат идоралари веб-ресурсларида аниқланган киберхавфсизлик ҳодисалари ўрганилганда веб-ресурсларда мавжуд бўлган қуйидаги заифликлар сабабли юзага келганлиги кузатилди:

-фойдаланувчи контентини текшириш ва фильтрлашнинг мавжуд эмаслиги;

-кодлашдаги заифликлар (PHP-плагинлари);

-csfr-заифликлари;

-кросс-браузер заифликлари ва бошқалар;

 -заиф парол ҳимояси.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон киберҳужум веб-ресурслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг