Ўзбекистондаги табиий монополиялар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

2021 йил 1 апрель ҳолатига Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

Реестрнинг республика бўлимига “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Uzbekistan Airaports” АЖ, “Ургенчтрансгаз” УК, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Mахсусэнергогаз” АЖ ва уларнинг таркибидаги тизимлар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ, “Ўзаэронавигация” ДУК ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ киритилган.

Реестрнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими рўйхатига “Tошиссиққуввати” ДУК, Тошкент давлат транспорт университети, “Tошкент минтақавий темир йўл узели” УК, “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” МЧЖ, “Тошкент механика заводи” АЖ, “Зенит” МЧЖ, “Файз” МЧЖ, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ, “Tошкент иссиқлик маркази” ДУК, “Подьемник” АЖ, “Ўзэлектроаппарат-Электрошелд” МЧЖ, “ATM LOGISTIK” МЧЖ, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, “ROSINFORMSERVIS” ШК, “Тошкент девор панеллари заводи” МЧЖ киритилган.

Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда рўйхатга олинган низом асосида белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг