Ўзбекистондаги ресторанлар 8 ойда қанча фойда қилгани очиқланди
Жамият
−
26 Сентябрь 8178 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, умумий овқатланиш корхоналари 133 трлн сўмлик савдо қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатида умумий овқатланиш соҳасида 25 минг 840 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг январь-август ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси қарийб 133 трлн сўмга етган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга ўсган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Numbeo” портали томонидан 2025 йил учун ресторан нархлари индекси бўйича тузилган рейтингда Ўзбекистон дунёдаги 139 мамлакат орасида 17-ўринни эгаллаганди. Ушбу кўрсаткич Нью-Йорк (АҚШ) нархлари билан солиштирилади, у ерда индекс 100 деб қабул қилинган. Ўзбекистондаги ресторан ва барлардаги овқат ва ичимликлар нархлари Нью-Йоркдагидан ўртача 79,2 фоиз арзон ва индекс 20,8 га тенг.