Ўзбекистондаги МТТларда хитой тили ўқитилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча чет тили сифатида хитой тили ўқитилиши мумкин. Бу масала Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Ўзбекистондаги Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Цзян Янь хоним ўртасидаги онлайн учрашув вақтида муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 5 ноярь куни бўлиб ўтган учрашувда келажакдаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ўйинчоқлар ва турли хил ўйин ускуналарини ҳамда дидактик материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида НМТТни ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, суҳбатдан ДМТТларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўрганиш, бу борада ходимлар малакасини ошириш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Агриппина Шин ва Цзян Янь билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга туширишни муҳокама қилди.

Шунингдек, Хитойнинг Сун Цинлин жамғармаси ҳамкорлиги доирасида ихтисослаштирилган МТТларнинг таълим сифатини ошириш, ходимларнинг билим салоҳиятларини кенгайтириш масалалари борасида фикр алмашилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳамкорлик доирасида Хитойда “Болаларнинг эрта ривожланиши учун инновацион ёндашув” номли Иккинчи ўзбек-хитой форумини ташкил этиш келишиб олинди.

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номидан кам таъминланган оилалар фарзандларига 300 дона ўйинчоқ (термос ва кубик-Рубиклар) совға қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг