Ўзбекистондаги маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
Жамият
−
16 Декабрь 2024 7549 1 дақиқа
Эндиликда Ўзбекистондаги туманларда маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу таклиф бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда маҳаллалар даражасида ҳокимлар банклар билан ҳамкорликда ишлаши зарурлиги қайд этилди. Улар маҳаллаларда 4 та тажрибани кенгайтириб, одамлар даромадини ошириш бўйича биргаликда ишлайдиган тизим бўлади.
Билдирилишича, бунда туман банклари мижозбай ишлаб, тадбиркорлар лойиҳаларига кўмаклашади, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этади, туман ҳокимлари эса лойиҳани жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олади.
Маҳалла банкирлари маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.
Шунингдек, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазият бутун дунёда миллий иқтисодиётларга таъсирини ўтказаётгани қайд этилди. Бундай шароитда Ўзбекистон молия-банк тизимининг барча даражаларида молиявий интизом ва шахсий масъулиятни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида иқтисодий комплекс раҳбарларининг ҳисоботлари, банкларнинг таклифлари тингланди, ҳудудлардаги тадбиркорларнинг ижобий тажрибаси кўриб чиқилди.
Live
Барчаси