Ўзбекистондаги илк Magic City тематик парки 1 июнь куни ўз эшикларини очмоқда!

Бизнес

image

Лойиҳа муаллифлари – The Magic жамоаси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Magic City парки очилиши ҳақида эълон қилди.

Ҳозирда мавжуд чекловлар сабабли парк очилиши бир неча босқичларга бўлинган ва 1 июндан бошлаб паркнинг муайян қисмлари фаолият юритади ва қуйида шулар ҳақида сўз боради.

Парк ҳудудида 11 та тематик кўча ва она юртимиз фахри бўлган Регистон майдончаси жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ташриф буюрувчиларни ҳайратга солиши аниқ. Масалан, Aмстердам кўчаси қадимий “сузувчи” биноларга ўхшаш уйлар билан тўла. Барселона кўчасидаги бинолар эса Aнтонио Гауди услубида барпо этилган бўлиб, улар табиий аллюзиялар билан тўлдирилган.

Шунингдек, Magic City'да Ўзбекистондаги энг катта мусиқавий фаввора ҳам жой олган. Бу оддий фаввора эмас, у парк меҳмонларига ёрқин эмоциялар улашувчи ажойиб мўжизадир. Фаввора репертуари мусиқа дунёсининг энг машҳур композицияларини ўз ичига олади. Томоша давомида эса бутун сув сатҳи бир неча сония ичида туман билан қопланиб, фаввора худди олов каби товланади.

Яна бир эътиборга сазовор объект – бу Magic City қоқ марказида жойлашган қаср бўлиб, уни қуришда The Magic жамоаси Бавария шаҳридаги Нойшванштайн меъморий ёдгорлигидан илҳомланган. Паркнинг бу қисми маликалар ҳақидаги мультфильмларни хуш кўрувчи жажжи қизалоқларга ёқиши аниқ. 

Бундан ташқари, тарихий Колизей шаклида яратилган катта амфитеатр ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Хавотир олманг, бу ерда сиз гладиаторлар жангини кўрмайсиз, лекин кутилаётган ҳодисалар сизни лол қолдириши тайин. 

Aсосийси эса, паркда чиройли фотосуратлар олишингиз мумкин. 

Парк янгиликларини Instagram’даги расмий саҳифада кузатиб боринг: 

Манзил: Тошкент, Бобур кўчаси, 174-уй. Мўлжал: Бешёғоч.

Расмий сайт: magiccity.uz
 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг