Ўзбекистондаги эркак ва аёллар сони маълум қилинди

Жамият

image

Жаҳон аҳолиси 1800 йилда 1 миллиардни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда аҳоли сони етти миллиарддан ортиқ. Бу рақамлар 2030 йилга келиб, 8,6 млрд кишига етиши таҳмин қилинмоқда. Табиийки, бу ўринда Ўзбекистон аҳолиси бугунги кунда қанча эканлиги барчада бирдек қизиқиш уйғотади. 

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолисининг доимий сони 34 382,7 минг кишини ташкил этмоқда.

Умумий ҳисобдан аёллар сони 17 092,2 минг киши бўлиб, мамлакат аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил этади.

Ўз навбатида, эркаклар сони 17 290,5 минг кишини, яъни мамлакат аҳолисининг 50,3 фоизини ташкил этади.

Шу жумладан, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида ФҲДЁ органлари томонидан 614,7 минг чақалоқ (тирик туғилганлар) рўйхатга олинган. Улардан 295,4 минг қиз ва 319,3 минг ўғил болалардир.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1332

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг