Ўзбекистондаги Биринчи А+ Бизнес-Парк Trilliant Офисларни ижарага беришни бошлади!
Бизнес
−
15 Февраль 2023
7023Офис, меҳмонхона ва премиум клас савдо дўконларини бирлаштирган Ўзбекистондаги биринчи А+ Бизнес Парки Trilliant офисларни ижарага бериш бошланди.
Trilliant лойиҳаси дунёдаги энг йирик меъморчилик идораларидан бири – cингапурлик DP Architect томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу компания дунёга машҳур The Dubai Mall ва Emaar Square Mall каби бинолар ҳамда халқаро даражадаги кўплаб офис лойиҳалар муаллифи ҳам ҳисобланади. Trilliant Тошкентдаги қулай жойлашуви ва қадимий меъморий хусусиятлари билан Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги биринчи А+ The Business Park лойиҳасига айланади.
Офис, мехмонхона, ҳашаматли савдо дўконларини ўз ичига олган Trilliant оддий офис биносини юқори стандартлар ва қулайликларга эга бизнес паркига айлантирмоқда. 14 ва 17 қаватли иккита офис биноси, 17 қаватли меҳмонхона иншооти, конгресс маркази, ресторан ва кафеларни ўзида жамлаган Trilliant, Тошкентнинг ижтимоий ҳаёти ва бизнес олами учун энг муҳим диққатга сазовор марказларидан бири бўлади.
Офисларни ижарага бериш бошланди
Trilliant лойиҳасида жами 15,795 квадрат метр офис майдони ижарага берилади. Ижарага бериш учун мўлжалланган 14 қаватли бинода 141 та А тоифали офислар мавжуд бўлиб, ижарани Trilliant савдо офиси амалга оширади. Ижара учун таклиф этилаётган офислар 67 квадрат метрдан 1460 квадрат метргача катталикда бўлиб, лойиҳадан офис ижарага олган компаниялар дизайн ва таъмир ишларини дарҳол бошлашлари мумкин. Дунёнинг энг катта меҳмонхона тармоқларидан бири бўлган Intercontinental Hotels Trilliant лойиҳаси доирасида қисқа вақт ичида ўз эшикларини очиши сабабли меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳаётнинг сезиларли даражада гавжум ва фаол бўлиши кутилмоқда. Лойиҳа ҳудудида 2 та ресторан павильони ўз меҳмонларига лаззатли таомларни таклиф қилади ва айниқса кечки зиёфатлар учун нафис муҳит яратади.
Лойиҳа мажлис хоналари бўлган конгресс маркази ва дунёга машҳур ҳашаматли брендлар жойлашган кўча билан барча маҳаллий ва хорижий ходимларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тарзда ҳаётга татбиқ қилинмоқда.
Leed Gold сертификат номзоди.
Ўзбекистон ишбилармонлар оламининг келажакдаги эҳтиёжларини кўзлаб, тайёрланган лойиҳа халқаро стандартлардаги офиснинг барча талабларини ҳисобга олган ҳолда қурилган.
Самарадорлик ва мотивацияга йўналтирилган архитектура, кун ёруғидан максимал даражада фойдаланиладиган фасад, очиладиган деразалар, 4,38 м баландликдаги шифт, кўп қаватларни 1,5 сонияда яқинлаштирувчи Otis лифти ва бошқа кўплаб инновацион хусусиятлар ажойиб ҳашаматнинг ҳақиқий завқини ҳис қилиш имконини беради.
Trilliant – барқарор ривожланиш соҳасида, дунёда қабул қилинган энг юқори халқаро аккредитациялардан бири бўлган Leed Gold сертификати талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган ва малакали мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган офис минораси, барча бошқарув тизимларини бир том остида бирлаштириб, замонавий барқарорлик стандартлари билан фаолият бошламоқда. Ўзбекистондаги биринчи Leed Gold сертификати лойиҳаси бўлишга номзод бўлган Trilliant, ўзининг кам энергия истеъмоли, барқарор ландшафт майдони, автомобилларни зарядлаш станциялари, қайта ишлаш ва чиқиндиларни бошқариш тизимлари ва ақлли вентиляция технологияларидани фойдаланади ва шу билан бир қаторда операцион харажатларни камайтиради.
Маълумот учун: +998 71 205 59 95
e-pochta: info@trillianttashkent.uz
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
LiveБарчаси