Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Ўзбекистон
−
14:21 2955 1 дақиқа
Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 14:13 да юз берган. Зилзила магнитудаси 2,8, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган. Эпицентр: Қувасой шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон
Зилзила эпицентри Тошкентдан 249 км жануби-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 40,51 даража шимолий кенглик ва 72,01 даража шарқий узунликни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Қува туманида 2-3 балл, 3 км;
- Тошлоқ туманида 2 балл, 16 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилган эди.
Live
Барчаси