Ўзбекистонда жазони ўташ шартлари ўзгарди
Жамият
−
29 Август 2019
6734Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига айрим ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, 117-модданинг (Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Маҳкумлар йил мобайнида:
• олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;
• ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;
• ўн иккита посилка ёки йўқлов;
• ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;
119-модданинг (Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Маҳкумлар йил мобайнида:
• беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув;
• саккиз марта телефон орқали сўзлашув;
• саккизта посилка ёки йўқлов;
• саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга”;
121-модданинг (Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Маҳкумлар йил мобайнида:
• тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
• олти марта телефон орқали сўзлашув;
• олтита посилка ёки йўқлов;
• олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;
123-модданинг (Турмаларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Қамоқхоналарда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:
• тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
• тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
• тўртта посилка ёки йўқлов;
• тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга”;
125-модданинг (Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:
• йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;
• йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
• ўн иккита посилка ёки йўқлов;
• ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;
LiveБарчаси