Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпми?
Жамият
−
13 Август 2019
5759Президентнинг 2017 йил 30 ноябрдаги Ўзбекистонда экма заъфарон (шафран) плантацияларини ташкил этиш ҳамда маҳаллий шароитда сифатли доривор, озиқ овқат экспортбоп хом-ашёни тайёрлашга оид фармойиши қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, “Brand Investment Group” МЧЖ ва Голландиянинг “Mts Shipper” компанияси ўртасида заъфарон (шафран) туганак пиёзларини ҳарид қилиш ҳамда Ўзбекистонга олиб келиш бўйича шартнома имзоланди. 2017 йилнинг август ойида Голландиядан Ўзбекистонга 36,4 тонна ўсимлик туганаги келтирилди.
Шунга асосан, 2017 йилда Ўзбекистоннинг турли иқлим ва тупроқ шароитидаги ҳудудлари: Андижон (Избоскан туманидаги Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги 5 гектар майдонда), Тошкент (Юқори Чирчиқ туманидаги “Brand Investment Group” МЧЖ тасарруфидаги 21 гектар майдонда) ва Қашқадарё (Шаҳрисабз туманидаги “Brand Investment Group” МЧЖ тасарруфидаги 10 гектар майдонда) вилоятларида заъфарон (шафран) тугунак пиёзлари экилган бўлиб, умумий ҳисобда мамлакатда 36,4 гектар майдонда плантациялар ташкил этилган.
Бу ҳақда Саксонота ўрмон хўжалигида шафран (заъфарон) ўсимлиги туганак пиёзларини экиш ва парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар тўғрисида кўргазмали-амалий семинарда маълум қилинган.
LiveБарчаси