Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси йўлга қўйилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси жарроҳлик амалиётини йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу ҳақда кеча, 20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталарининг академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, илгари Ўзбекистонда буйрак ва жигар трансплантацияси амалиётлари ўтказилмаслиги оқибатида кўпчилик бемор фуқаролар хорижий мамлакатларда катта маблағ эвазига даъволанган. Ҳатто айримлари бевақт вафот этган.

Аммо сўнгги йилларда мамлакатда буйрак, жигар ва ўзак ҳужайрасини кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйишга имконият яратди. Натижада бугунги кунгача Ўзбекистонда 700 дан ортиқ ана шундай операция муваффақиятли бажарилди.

Келажакда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса йилига 50 тага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш ва йилига 30 та амалиётни бажариш назарда тутилган.

Тадбирда сўзга чиққан сенаторлар инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш амалиётини хорижда катта маблағ ва вақт сарфламасдан Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш мумкинлигига урғу берган. Шунингдек, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасида қонунчиликда белгиланган нормалар бугунги кун талабларига мос эмаслиги, шу боис, мазкур қонун лойиҳасида аниқ тартиблар белгилаб берилаётганлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг