Ўзбекистонда юк автомобиллари импорти кўпайди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та хорижий давлатлардан қиймати 230,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 085 та юк автомобиллари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

Унга кўра, юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 674 тага ошган. 

Ўзбекистонга  юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

1. Хитой — 3954 та;
2. Россия — 787 та;
3. Беларус — 90 та;
4. Литва — 74 та;
5. Корея — 40 та;

Маълумот учун, сўнгги 10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисига тегишли бўлган юк автомобиллари 168 810 тани ташкил қилади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг