Ўзбекистонда ёқилғи банк карталари жорий этилади
Жамият
−
05 Февраль 2020
6431Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низоми тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилди.
Ҳужжатга асосан, давлат ташкилотлари томонидан миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқланади.
Марказий банк, Молия вазирлиги ва “Миллий банклараро процессинг маркази” (HUMO) МЧЖ ҳамда тижорат банклари билан биргаликда давлат ташкилотларни хизмат енгил автотранспорти бўйича ҳар бир автотранспортига бир донадан ёкилғи банк карталари билан таъминлаш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан биргаликда ёқилғи банк карталарини фақат ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўлов тизимлари ишлаши ва автоматлаштирилган тизимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари билан давлат ташкилотларини УЗАСБО дастури билан ўзаро интеграция қилиш ва ҳисоботлар юритиш тизимини электронлаштириш чораларини кўради.
Ёқилғи банк карталари фақат давлат ташкилотларининг хизмат автотранспортларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шохобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.
LiveБарчаси