Ўзбекистонда январь-июнь ойларида қанча одам вафот этди? 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 79,7 мингта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этган ҳамда кўрсаткич 2020 йилга (74,7 мингта ўлим) нисбатан 0,2 промиллега ошганлиги кузатилган. Ўлим ҳолатларининг ойлар кесимига қаралганда, энг кўп вафотлар февраль (14 702 та ўлим) ва июнь (14 629 та ўлим) ойларига тўғри келишини кўриш мумкин. Энг кам ўлим ҳолати эса январь (11 921 та) ойида қайд этилган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида вафот этганлар ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда ҳар 1000 аҳолига нисбатан энг кўп ўлим ҳолати Тошкент шаҳрида (6,0 промилле) қайд этилган. Ҳар 1000 аҳолига нисбатан энг кам ўлим ҳолати эса Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида (4,0 промилле) қайд этилгани кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг