Ўзбекистонда янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди (рўйхат)

Жамият

image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларнинг янги 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлиги ҳисобга олинган.

“Фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, бунда, олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

995

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг