Ўзбекистонда янги олий даражали мукофот таъсис этилади
Жамият
−
12 Октябрь 2019 7415 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Олий даражали “Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонуни маъқулланди.
Қонунга мувофиқ, Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва айрим ҳолатларда фуқароси бўлмаган шахслар қардош халқлар ўртасида кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамият ва халқларнинг бирдамлигини уйғунлаштиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.
Шунингдек, орден ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро келишувларга эришишдаги сермаҳсул фаолияти ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун ҳам берилади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель