Ўзбекистонда янги қўмита ташкил этилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилмоқда.  Қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда: 

•    ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

•    ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

•    мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

•    эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

•    чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш;

•    чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

•    ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

•    ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижалари ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

•    чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш;

•    соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш.

•    Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига:

•    зарур ҳолларда қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг барча ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

•    қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;

•    давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этиш;

•    малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ва бошқа тўловларни чет эл валютасида белгилаш ҳуқуқи берилади. 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Агентлик бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

“Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланади ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса Давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.

туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бошлиқлари тегишлича туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари тегишлича участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари тегишлича Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент фармони Ветеринария Чорвачилик

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг