Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 13-15 ноябр кунлари айрим жойларда туман тушиши, ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача исиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража, 15 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 15 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража, Навоий вилоятининг шимолида 13 ноябрда кечаси -2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража, 15 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-18 даража, 14 ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 15 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража, 14 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража, 15 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-18 даража, 15 ноябрда 20-25 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -3 дан -8 даражагача совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси -5 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси -5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг