Ўзбекистонда яна бир монополия пайдо бўлмоқда
Жамият
−
22 Январь 2021
47448Хабарингиз бор, 2020 йил Тошкентда “Технопарк” МЧЖ томонидан лифт заводи ташкил этилган эди. Ушбу корхонага ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда энг катта муаммо лифтлар билан боғлиқлигини айтиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш эвазига таннархни тушириш, эски лифтларни алмаштириб, янгиларига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берганди. Замонавий лифтларни эксплуатация қилиш бўйича кадрлар тайёрлаш кераклиги қайд этилганди.
2020 йилнинг июнь ойида “2021 – 2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги барча кўп квартирали турар-жойларда эскирган лифтларни янгисига алмаштириш ва таъмирлаш, янги қурилаётган уйларда лифт ускуналарини ўрнатишда бош пудратчи этиб, “Технопарк” МЧЖ этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, қарор лойиҳасида корхонага яна бошқа бир қатор имкониятлар яратиб бериш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу қарор лойиҳасига қарши чиқди. Қўмита ўз хулосасида ушбу қарор “Рақобат тўғрисида”ги қонунга, президентнинг 5185 ва 5780-сонли фармонларига зид эканини қайд этган. Аксилмонополия томонидан қарори лойиҳасини қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.
LiveБарчаси