Ўзбекистонда яна бир институт очилди
Жамият
−
08 Июнь 2022
16609Ўзбекистон Президенти қарори билан Олий спорт маҳорати институти фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, институт профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрланади.
Таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида амалга оширилади.
Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.
Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь