Ўзбекистонда яна бир футболчи рақибига “калла қўйди” (видео)
Спорт
−
09 Апрель
19197Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги футбол учрашувида футболчи рақибига бош билан зарба берган акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон Про лигаси 5-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Арал” (1:0) жамоалари ўртасидаги баҳс сўнгида нукусликлар футбочиси Шаҳзод Туропов рақиб ўйинчисига бош билан зарба берган. Учрашувни бошқариб борган Шавкат Насибуллаев шу заҳоти Туроповни майдондан четлатган.
Эслатиб ўтамиз, бундай холат ғузорликлар учрашувида биринчи марта содир бўлмаяпти. Про лига 4-тур доирасида кечган ҳамда «Машъал» - «Шўртан» (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсда баҳсда ҳам ”Шўртан” дарвозабони Шерзод Абдураимов муборакликлар ҳужумчиси Иброҳим Ғанихоновга “калла қўйиб” бурни синишига сабаб бўлганди.
LiveБарчаси