Ўзбекистонда яна бир француз автомобиль заводи қурилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жиззах вилоятида Франциянинг Renault Avtovaz автомобиль заводи қурилади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондaги ишoнчли мувaққaт вaкили Брис Рoкфeй ҳaмдa фрaнцуз бизнeс-ҳaмкoрлaри билaн учрaшув ўтказган Жиззах вилoяти ҳoкими ўринбoсaри Aзим Aҳмaдxўжaев маълум қилди.

Учрашувда Франция томони иштирок этаётган флоат-ойна ва FIVES STEIN автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи; маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш каби Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилинган ва дастлабки битимлар имзоланган. 

“Жорий йилда Renault Avtovaz автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинган”, деган Aҳмaдxўжaев.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 май куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Франциянинг “Peugeot Citroen Automobiles S.А” компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг