Ўзбекистонда яна бир блогер ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
03 Март 2023
53530Ижтимоий тармоқ фаоли, блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Лемара Мирзааҳмедованинг қўлга олиниши унинг блогерлик фаолияти билан боғлиқ эмас. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228- (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
“Қўзғатилган жиноят иши бу аёлнинг блогерлик ёки оммавий ахборот воситаларидаги фаолиятига мутлақо алоқадор эмас. Балки у раҳбарлик қилган қурилиш фирмаси, пудратчи ташкилотнинг ҳужжатларини сохталаштириш, қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган ва шу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган”, дейди QALAMPIR.UZ манбаси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён бир неча журналистлар ва блогерлар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди. Булар сирасига блогер Абдуқодир Мўминов, журналист Хуршид Далиев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, "Ўзбекнефтгаз" компанияси матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовни киритиш мумкин. Шунингдек, “Kompromatuzb” Telegram канали иши бўйича кўплаб журналист ва блогерлар ҳуқуқ-тартибот идораларига чақирилган.
LiveБарчаси