Ўзбекистонда яна 74 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкент ва Самарқандда 74 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди

Бугун, 19 июнь куни пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Шундай қилиб, эндиликда пойтахт ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор соғайди. Айни пайтда шифокорлар пойтахтдаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан  378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатда 5855 нафар касалликка чалинган беморларнинг 4273  нафари соғайди. Шифокорлар мамлакатнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларга керак муолажаларни кўрсатишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг