Ўзбекистонда яна 500 га яқин коронавирус ва 200 га яқин пневмония бемори аниқланди. Қурбонлар бор
Жамият
−
07 Июль 2021
7275Кеча, 6 июль куни Ўзбекистонда 471 кишида коронавирус, 195 нафар беморда пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 471 кишига ортиб, 114 039 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 51 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 52 нафари Тошкент вилоятида,
- 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 67 нафар,
- Бухоро вилоятида 15 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 40 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 75 нафар,
- Фарғона вилоятида 42 нафар,
- Хоразм вилоятида 27 нафар,
- Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023