Ўзбекистонда вакцина олганлар сони салкам 50 мингга етди
Жамият
−
07 Апрель 2021
1916Кеча, 6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49 602 нафарга етган.
6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (3437 нафар);
- Тошкент вилояти (1708 нафар);
- Андижон вилояти (1633 нафар);
- Тошкент шаҳри (1630 нафар);
- Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекситонда AstraZeneca ҳамда ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023