Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари сони бештага етади
Технология
−
19 Август 2020
25488Ўзбекистонда янги уяли алоқа оператори – Humans компанияси иш бошлайди. Humans мамлакатда алоқа хизматини кўрсатувчи бешинчиси компания бўлади.
“Humans” компаниялари гуруҳи 2016 йилда ташкил этилган. У молия, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларидаги технологик лойиҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратади. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган.
Гуруҳнинг фаолият юритаётган лойиҳалари қаторида иш ва одамларни излаш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HR-tech платформасини кўрсатиш мумкин.
2020 йил июнь ойида “Humans” гуруҳи молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва онлайн-тўловни бирлаштирган финтех-дастурининг биринчи версиясини Ўзбекистонда тақдим этган.
LiveБарчаси