Ўзбекистонда ўтган Осиё чемпионатида 17 та Осиё ва жаҳон рекорди янгиланди
Спорт
−
12 Февраль
3229Жорий йилнинг 3-10 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида жами 9 та Осиё рекорди ва 8 та жаҳон рекорди янгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон рекордлари:
Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 192 кг (аввалги рекорд 190 кг)
Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР)
Силтаб кўтариш 125 кг (аввалги рекорд 124 кг)
Иккикураш 220 кг (аввалги рекорд 216 кг)
Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 234 кг (аввалги рекорд 233 кг)
Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР)
Силтаб кўтариш 154 кг (аввалги рекорд 153 кг)
Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия)
Силтаб кўтариш 204 кг (аввалги рекорд 201 кг)
Осиё рекордлари:
Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР)
Даст кўтариш 104 кг (аввалги рекорд 103 кг)
Иккикураш 192 кг (аввалги рекорд 190 кг)
Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР)
Силтаб кўтариш 125 кг (аввалги рекорд 124 кг)
Иккикураш 220 кг (аввалги рекорд 216 кг)
Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР)
Даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг)
Иккикураш 234 кг (аввалги рекорд 233 кг)
Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР)
Силтаб кўтариш 154 кг (аввалги рекорд 153 кг)
Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия)
Силтаб кўтариш 204 кг (аввалги рекорд 201 кг)
Эркаклар +109 кг – Ман Асаад (Сурия)
Силтаб кўтариш 252 кг (аввалги рекорд 250 кг)
Қитъа биринчилигида якуний очколар ҳисобига кўра эркаклар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликдан Корея Халқ Демократик Республикаси ва Хитой Тайпейи жой олди. Аёллар ўртасида ушбу соврин Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасига насиб этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 2-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь