Ўзбекистонда ўқувчиларнинг қанчаси мактабда яккалаб қўйилиши аниқланди
Жамият
−
14 Октябрь 2022
9365Ўзбекистонда руҳий саломатлиги бўйича мактаб ўқувчиларнинг 15,4 фоизи — ўртача ва ўта оғир хавотир ҳолатида экани ҳамда 9,8 фоизи — депрессияга дуч келгани аниқланди. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Қайд этилишича, UNICEF билан биргаликда ўтказилган тадқиқотда республикадаги барча 14 та ҳудуддаги 299 та мактабнинг 22854 нафар ўқувчиси иштирок этган.
“Ўсмирлик жуда катта имкониятларни тақдим этади, шунингдек, руҳий саломатликка зиён етказувчи омиллар сабабли алоҳида эътиборни ҳам талаб қилади. Бу ўсмирларнинг ўрганиш, қарорлар қабул қилиш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишларига таъсир қилади”, дейди UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.
Тадқиқот натижаларига кўра, 10 фоиздан ошиқ ўқувчилар ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди ва ажратишни бошдан кечиради. Шунингдек, ҳар 10 та ўқувчидан биттаси ўзини мактаб билан боғламайди (8,7 фоиз), ундан ҳам кўпроғи ўзини мактабнинг бир қисми деб ҳисобламайди (13,1 фоиз) ёки ўзини синфда ёлғиз ҳис қилади (16,7 фоиз).
Тадқиқот бўйича ҳисоботда мактабларда руҳий саломатлик бўйича ўтказиладиган тадбирлар, бошқа секторлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тавсиялар, жумладан қуйидагилар келтирилган:
• ўсмирлар ва ота-оналар учун огоҳ бўлишга ундайдиган ҳолатлар, хавф ва ҳимоя омиллари тўғрисида билимларни ошириш учун мактабларда руҳий саломатлик тўғрисида хабардорликни ошириш;
• руҳий саломатлик саводхонлиги бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш;
• мактаб психологларининг салоҳиятни ошириш ва маслаҳат бериш усулларини янгилаш бўйича уларнинг малакасини ошириш;
• руҳий саломатлик учун далилларга асосланган мақсадли хизмат кўрсатиш дастурларига инвестициялар ажратиш;
• қўллаб-қувватловчи оилавий муҳитни яратишга кўмаклашиш;
• мактаблар билан маҳаллаларнинг ҳамкорлигини кенгайтириш.
LiveБарчаси