Ўзбекистонда ўқ-гильзотекаси фаолияти йўлга қўйилади
Жамият
−
15 Январь 2020
41522020 йилнинг 10 январь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 13-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом, Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар дастури ҳамда Давлат ўқ-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.
Низмога мувофиқ, Давлат ўқ-гильзотекаси ўғриланган сойли стволли ўқотар қуролни қидириш, бир неча жиноятларни содир этишда битта ёки шу нусхадаги сойли стволли ўқотар қурол ишлатилганлиги ҳолатларини аниқлаш ҳамда жиноятни содир этишда фуқаровий ва хизмат, аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қуролдан фойдаланилганлиги ҳолатини аниқлаш мақсадида юритилади.
“Қарорга мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуроли эгаларидан қуролнинг ҳар бири назорат тартибида отилганида базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун: Ўқ-гильзотека – бу жиноятларни рўйхатга олишдаги криминалистик ҳисоб тури бўлиб, отилган ўқ ва гильзаларни идентификация қилувчи маълумотларни олиш, қайта ишлаш, тўплаш, таҳлил этиш ва мақсадли фойдаланишда ташкилий-функционал тизим вазифасини ўтайди. Ўқ-гильзотека маълумотлар базаси – ўқотар қуроллар ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этишда ашёвий далиллар бўйича исботлов базани мустаҳкамлайди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь