Ўзбекистонда уч кун давомида сел кутилаётгани эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳафтанинг иккинчи ярми 21-23 сентябрь кунлари респбулика бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25°бўлади. 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 21-22 сентябрда 26-31°, 23 сентябрда 25-30° бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25°бўлади. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 21-22 сентябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 15-20° бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг