Ўзбекистонда Туркия Президенти сайлови бошланди
Олам
−
06 Май 2023
9296Шу йилнинг 14 май куни Туркияда Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Давлатни бошқариш учун 4 номзод курашга кирган.
Улар:
Камол Қиличдорўғли
“Жумҳурият халқ”, “Саодат”, “Даъво”, “Демократ”, “Келажак” ва “Яхшилик” партияларидан иборат Миллат Иттифоқидан президентликка номзод Камол Қиличдорўғли, мустаҳкамланган парламент тизимига ўтишни ваъда қилган ва Миллат иттифоқи соябони остида бирлашган.
Муҳаррам Инже
“Ватан” партияси раҳбари Муҳаррам Инже, имзолаш жараёни бошланганининг 4-кунида 100 минг имзо тўплади ва 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун белгиланган чегарадан ўтди.
Ражаб Тойиб Эрдўған
Мамлакатнинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси, “Миллатчилик ҳаракати” партияси, “Буюк бирлик” партияси ва “Қайта фаровонлик” партиясидан ташкил топган Халқ иттифоқидан президентликка номзод бўлди.
Синан Оған
Иттифоқ “Ғалаба”, “Адолат”, “Тўғри”, “Туркия иттифоқи” ва “Менинг юртим” партиясидан иборат “Аждодлар” Альянсидан Синан Оған Туркия Президентлиги учун курашмоқда.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида 5 май куни муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Ўзбекистонда яшайдиган Туркияликлар Тошкент ва Самарқанддаги Туркия элчихонаси ва консуллик биноларида овоз беришлари мумкин.
Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарнинг айтишича, Ўзбекистонда яшаётган туркияликларнинг сайловда иштирок эшитиши жуда муҳим. Элчихонада 5 май куни муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида 6 майнинг иккинчи ярмига қадар 900 дан ортиқ одам иштирок этган.
“Хабарингиз бор, 14 май куни Туркияда Президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Шу сабабли Туркиядан ташқари 73 та давлатдаги 151 та элчихона ва консулликларда муддатидан олдин овоз бериш ишлари бошланган. Ўзбекистонда эса 5-6-7 май кунлари кечки соат 21:00 га қадар Туркия фуқаролари овоз бериш жараёнларида қатнашишлари мумкин. Фуқароларнинг демократик ҳуқуқлари жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли барча ўзбекистонда яшайдиган Турк фуқароларнинг овоз бериш жараёнларига таклиф қилиб қоламиз. Шу ўринда Ўзбекистон ҳукуматига сайловни муддатидан олдин ўтказишда кўмак берганлари учун миннатдорлик билдирамиз”, дейди Олган Бекар.
Сайлов бюллетенлари Туркиядан махсус муҳр босилган ҳолда олиб келинади. Овоз бериш якунлангач, барча конвертлар қопга солиниб, бир гуруҳ кузатувчилар томонидан Туркияга олиб борилади. Юқори сайлов комиссияси аъзолари Истанбул аэропортида уларни кутиб олишади ва конвертлар 14 майда сайлов ўтганидан сўнг очилади.
LiveБарчаси