Ўзбекистонда “тонировка” нархи арзонлаштирилиши ростми? ЙҲХББ изоҳ берди

Жамият

image

Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда автомобиллар ойнасининг тусини ўзгартириш учун рухсатнома нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 5 баравари (1 млн 115 минг сўм), хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм) миқдорида белгилангани айтилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ мазкур хабарларга муносабат билдирди. 

Унда таъкидланишича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 547-сон Қарорнинг 2-банди, “в” кичик бандига кўра:

“М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади”, дея кўрсатиб ўтилган.

Ушбу Қарорнинг 2-банди “г” кичик бандига кўра:

- М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда ушбу банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади” – дея кўрсатиб ўтилган. Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади.

Бошқарма барча норасмий саҳифалар эгаларидан, тасдиқланмаган, ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб, асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилишини эслатиб ўтган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

484

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг