Ўзбекистонда тиббий суғурта 2026 йилнинг охиригача тўлиқ жорий этилади
Саломатлик
−
07 Сентябрь 2023
2933Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Давлат тиббий суғурта жамғармаси мустақил юридик шахс мақоми ҳамда фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартиби сақлаб қолинган ҳолда ССВ тузилмасига ўтказилади.
2027 йил 1 январдан ССВ таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.
Жамғарма кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради.
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича топшириқ берган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси