Ўзбекистонда “тез ёрдам”нинг битта чақириғи учун қанча пул кетаётгани очиқланди
Жамият
−
27 Апрель 2021
7959Ўзбекистонда “тез тиббий ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 10 баробардан зиёдга ошиб, жорий йилнинг биринчи чорагида ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мамлакатда 2016 йилда 800 та “тез ёрдам” шахобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб, уларнинг сони 1 минг 666 тага етказилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида “тез ёрдам” бригадалари жами 2 минг 685 тага етган.
Маълумот учун, бу рақам 2016 йилда 1 минг 648 тани ташкил қилган эди.
LiveБарчаси