Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамга бўлган чақириқлар сони кўпая бошлади

Жамият

image

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига тушаётган чақириқлар сони яна кўпайишни бошлаган. Сўнгги 10 кунликда чақириқлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингача ошган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шариповнинг айтишича, 26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача кўтарилган. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.

Шунингдек, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар сони ҳам ортган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.

Бошқарма бошлиғи касаллик камайди деб ҳотиржамликка берилиш керак эмаслигини айтиб, фуқаролардан карантин қоидаларига амал қилишни сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 41 531 нафарга етган. Республика бўйлаб 2010 нафар бемор ушбу вирусдан даволанмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг