Ўзбекистонда терроризм ва диний экстремизм йўлига кирган 750 киши ҳамон “тавба” қилмаган
Жамият
−
21 Ноябрь 2020
10758Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган 750 нафар маҳбус ҳамон ўз ғояларидан қайтмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг кеча, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган 9-ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилди.
Сенат ялпи мажлисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомидаги ижроси кўриб чиқилди.
Давлат дастурининг 251-бандида диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш масаласи илгари сурилган.
Бунда:
• диний экстремизмга алоқадор фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни такомиллаштириш;
• илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ушбу соҳадаги ишларнинг янги самарали механизмларини жорий этиш;
• мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Қутбиддин Бурхоновга кўра, ўтган 4 йилда диний оқимлар таъсирига адашиб кириб қолган, ўзи қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни афв этишга алоҳида эътибор қаратилиб, охирги 4 йилда 12 маротаба афв этиш тўғрисидаги Президент фармонлари эълон қилинган ва фармон асосида 4611 нафар маҳкумлар афв этилган.
Англашилича, бугун терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этгани учун ҳибсхоналдарда сақланаётган 750 киши тузалиш йўлига ўтмаган, ғояларидан воз кечмаган. Бу ҳақда Бурхонов шундай дейди:
“Бугунги кунда Ички ишлар вазирлигининг қуйи бўғинлари томонидан афв этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиш жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳамда уларнинг мониторингларини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган ижтимоийлашув тадбирларига қарамасдан терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганларнинг 750 нафари бугунги кунга қадар ўз ғоясидан қайтмаган. Шу сабабли Ҳукумат томонидан давлат дастурининг ушбу банди ижросига алоҳида эътибор қаратилишини сўраб, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва ўз ғояларидан қайтмаган фуқароларни бочқичма-босқич соғлом ижтимоий жамиятга қайтариш мақсадида жойлардаги ҳокимлик, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда иш тутишлари керак”.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь